декабр 22, 2018 10:46 Asia/Tashkent
  • Тӯйхат: Путин уйланади!

Sputnikка кӯра  Россия президенти Владимир Путин ўзининг йиллик матбуот-анжумани давомида қачон уйланмоқчи эканлигини маълум қилди.

"Ҳар қандай виждонли инсон сингари қачондир уйланишим керак", - дея жавоб берди президент журналистлардан бирининг саволига.

Россия етакчисининг ОАВ вакиллари билан савол-жавоби ҳазилсиз кечмади.

"Қачон уйланиши" ҳақида савол берган журналистга жавоб қайтарар экан, Путин йигитдан оилали-оилали эмаслиги тўғрисида сўради.

Тасдиқ жавобни олгач: "У уйланган ва мени ҳам ўзидек бўлишимни хоҳлаяпти”, - деди кулиб.

Эслатиб ўтамиз, 2013 йилда Владимир Путин ўз рафиқаси Людмила Путина билан ажрашган. Уларнинг никоҳлари 30 йил давом этган ва жуфтликнинг икки қиз фарзандлари бор.

 

Ёрлиқ