Эркакларнинг маошлари қанча бўлиши керак – аёлларнинг жавоби
Қирғизистонда турли ёшдаги аёллар оила бошлиқлари қанча даромад олишлари зарурлиги ҳақида ўз фикрларини айтишди.
Sputnik Қирғизистон сўров ўтказган аёллар фикрига кўра, эркакларнинг маошлари уларнинг маошларига қараганда кўпроқ бўлиши керак.
"Эркакларнинг елкаларида жуда катта масъулият бор, шунинг учун улар аёлларга қараганда кўпроқ пул топишлари зарур", - деган фикрни билдиришди бишкеклик аёллари.
Шу ўринда ёш аёллар ва ёши катта бўлган аёлларнинг талаблари ҳар хил эканлиги маълум бўлди.
25 ёшгача бўлган аёллар фикрига қараганда, эркаклар маоши минг доллардан кам бўлмаслиги керак.
Сўровда қатнашган бошқа аёллар эса ойликлар 10-30 минг қирғиз соми атрофида бўлганда шунга хурсанд бўлишини тан олишди.