декабр 23, 2018 12:01 Asia/Tashkent
  • Голландияда ҳам

Голландиядаги айрим шаҳарларнинг яшовчилари ўтказган кўча- намойишлари билан Европадаги "сариқ жилетлилар" ҳаракати эътирозларига қўшилишди.

Анатолия ахборот агентлигининг хабар қилишича, Францияда бошланган " сариқ жилетлилар" ҳаракати эътирозлари Европанинг бошқа мамлакатларига таъсир ўтказиши ортидан кеча Голландиянинг турли минтақалари,  хусусан Гаага, Ротердам ва Амстердам шаҳарларининг яшовчилари кўча -намойишлари ўтказишди.

Мазкур хабарга биноан, эътирозчилар  мамлакат бош вазири Марк Ротия сиёсатларидан норози эканлигини эълон қилишди.

Белгия пойтахти Брюссел шаҳрида ҳам минглаб фуқаролар қўлида " давлат яроқсиз сиёсатлар олиб бормоқда ва биз эса азоб  чекмоқдамиз"  деган сўзлар ёзилган плакатларни қўлга олиб,  кенг -қамровли митинглар ўтказишмоқда.

Ёрлиқ