Рамзон Қодиров фаолиятини қандай якунламоқчилигини маълум қилди
декабр 23, 2018 17:15 Asia/Tashkent
Чеченистон раҳбари Рамзон Қодиров “Москва 24” телеканали эфирида фаолиятини қандай якунламоқчилиги ҳақидаги истаклари билан бўлишди
“Фаолиятимни Чеченистон раҳбари сифатида якунламоқчиман”, деб айтган Қодиров “Муҳим шахс” (Важная персона) кўрсатувидаги интервьюсида.
У ўзини федерал даражадаги вазир ва аниқ мамлакат раҳбари сифатида кўрмаслигини айтган.
“Мен ҳаттоки бирор кучсиз вазирликни бошқара оладиган даражадаги одаммасман”, деб қўшимча қилган Рамзон Қодиров.
Ҳозирда 42 ёшда бўлган Қодиров Чеченистонга 2007 йилдан раҳбарлик қилади. У 2016 йилда 98 фоиз овоз билан учинчи муддатга сайланган.
Ёрлиқ