Америка ҳарбийлари Афғонистонни тарк этади
(last modified Sun, 23 Dec 2018 14:17:44 GMT )
декабр 23, 2018 19:17 Asia/Tashkent
  • Америка ҳарбийлари Афғонистонни тарк этади

Америка президенти Дональд Трамп яқинда ушбу мамлакатнинг мудофаа вазирлигидан Афғонистондан мамлакатнинг 7 минг ҳарбийларини чиқариш бўйича режа тузиш ҳақида ҳаракат қилишини сўради.

Афғонистоннинг тинчлик дастури масаласи бўйича Абу Даби шаҳрида ўтказилган охирги йиғилишдан кейин бундай қарорни қабул қилиш Америка ўз мақсадларини амалда табиқ этиш йўлида Афғонистоннинг тинчлик дастурини бошқариш учун режа тузишидан далолат беради. 

Бунга қўшимча, Дональд Трамп Афғонистон баробарида ўз давлатининг хатоларини ислоҳ этишни ҳам мақсад қилган. Америка армияси Афғонистон бўҳронига гирифтор бўлганидан кейин Американинг собиқ президенти Барак Абама Афғонистондан ушбу мамлакат армиясининг чиқиш масаласини ўртага қуйди ва 2016 йилгача бу ишни такомуллаштиришни кўзга тутган эди. Аммо Трамп эса Америка армиясининг Афғонистондан чиқишини хато ҳаракат деб иддао қилиб, Афғонистонга америкалик қушунларни бошқатдан жўнатишни бошлади. 

Шундай назарга ташланадиким, Трамп давлати Афғонистон ҳақиқатини ҳамда ушбу мамлакат кучларининг Афғонистонда қолиши Афғонистон муаммоларига ечим бўла олмаслигини дарк этишидан кейин ўз кучларини чиқариш хулосасига келмоқда. 

Афғонистоннинг сиёсий масалалар бўйича эксперт Назар Муҳаммад Мутмаин Тасним ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида,  Афғонистонда нотинчликлар ва урушнинг асосий омили Афғонистонда Америка раҳбарлигида хорижий ҳарбийларнинг ҳузур топишидир. Афғонистондан Америка ҳарбийларини чиқариш лойиҳаси  Американинг Афғонистонда мағлубиятга учраганидан далолат беради,-деб айтди.

Ўз кучларининг бир қисмини Афғонистондан чиқаришдан Американинг кўзлаган бошқа мақсади бу ушбу мамлакатнинг тинчлик жараёнига қўшилиш учун Толибон гуруҳини тарғиб ва ташвиқ этишдан иборат. Чунки Толибон гуруҳи томонидан қуйилган шарт-шароитлардан бири бу Америка қушунларининг Афғонистонни тарк этишидир.

Шак-шубҳасиз Америка ўзининг барча ҳарбий кучларини Афғонистондан чиқармайди, балки Афғонистон бўҳронини ҳал этиш учун кўмак бериш йўлида ўзини кўз-кўз қилиш мақсадида ўз ҳарбий кучининг бир қисмини чиқаришни намойиш этмоқда. 

Бу шундай бир ҳолда бўлиб ўтмоқдаким, Америка Жанубий Корея ва Японияда ўз ҳарбий ҳузурининг намунасини Афғонистонда ижро этишни хоҳлайди.

Афғонистондан ўз ҳарбий кучларининг бир қисмини чиқариш учун Американинг қабул қилган қарорини Толибон гуруҳининг истиқбол этиши ва Толибон гуруҳи ҳам уруш орқали бирон бир ишга эришолмаслигини тан олишига тегишли Афғонистон ишларида Американинг намояндаси Залми Халилзоднинг баён этган изҳоротини эътиборга олган ҳолда, шундай хулоса қилиш мумкинки, Америка ўз мақсадларини амалда татбиқ этиш йўлида ўзгаришлар жараёнини бошқаришни мақсад қилган ва Покистон ҳам Оқ Уй билан ўз муносибатларини яхшилаш учун Афғонистонга тегишли масалаларда Вашингтон сиёсатларини ижро этишда муҳим рол уйнашга ҳаракат қилмоқда. 

Америка парламентида демократлар партиясидан Калифорния вакили Адам Шифф Тасним ахборот агентлиги билан қилган ўз сўҳбатида, Афғонистонда Американинг ҳарбий ҳузур топишидан 17 йил ўтган бўлсада, аммо Вашингтон ҳалигача ушбу мамлакатда биронбир муваффақиятни қўлга киритгани йўқ. Шунинг учун ушбу жараённи албатта тузатиши лозим,-деб таъкидлади.

Ҳар ҳолда, Америка Арабистон ва Покистон билан ҳамкорликда Афғонистоннинг тинчлик жараёнига тегишли ишларни бошқаришни хоҳлайди. Шунингдек Афғонистоннинг муҳим партиялари ҳам ушбу жараёнда иштирок этишни хоҳлайди.       

Бунга қўшимча, Америка Афғонистоннинг тинчлик дастури бўйича ўз иттифоқчилари билан турли йиғилишларни ўтказиш билан ушбу жараённинг мағлуб бўлиши сабабига айланадиган минтақанинг муҳим мамлакатлари ушбу заминда иштирок этишларига монеа яратишга ҳаракат қилмоқда.