Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф 7 йилга қамалди
(last modified Mon, 24 Dec 2018 13:23:19 GMT )
декабр 24, 2018 18:23 Asia/Tashkent
  • Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф 7 йилга қамалди
    Покистон собиқ бош вазири Навоз Шариф 7 йилга қамалди

Исломобод антикоррупцион суди Покистон собиқ бош вазири Навоз Шарифга нисбатан 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш тўғрисида ҳукм чиқарди 

Исломобод антикоррупцион суди Покистон собиқ бош вазири Навоз Шарифга нисбатан 7 йилга озодликдан маҳрум қилиш ва 2,5 миллион доллар жарима тўлаш тўғрисида ҳукм чиқарди. Бу ҳақда Ўрду саҳар тармоғи хабар қилди.  

Телеканалнинг маълумот беришича, собиқ бош вазир коррупцион схемада иштирок этишда айбдор деб топилган. Хусусан, у Саудия Арабистонида жойлашган "Ал-Азиз" пўлат қўйиш заводининг сотиб олиниши қонуний бўлганлигини судга исботлаб беролмаган. Flagship Investment инвестиция фирмаси билан боғлиқ иш бўйича эса у оқланган.

Ҳукумат ҳукм эълон қилинганидан сўнг Исломободда Шарифнинг тарафдорлари томонидан оммавий тартибсизликлар уюштирилишини кутмоқда. Шу сабабли полиция пойтахтда хавфсизлик чораларини кучайтирди.  

Шариф ўтган йилнинг июлида ОАВда чоп этилган мақоладан сўнг бош вазир лавозимидан четлаштирилганди.