Пенчак силат бўйича ЖЧда терма жамоамиз олтин медални қўлга киритди (видео)
декабр 24, 2018 18:53 Asia/Tashkent
Пенчак силат бўйича ЖЧда терма жамоамиз ўз тарихида илк олтин медални қўлга киритди ва энг яхши жамоа бўлди
Ушбу олтин медал Ўзбекистон тарихида пенчак силат бўйича биринчиси ҳисобланади
Пенчак силат бўйича Ўзбекистон терма жамоаси жорий йил 12-17 декабр кунлари Сингапур давлатида бўлиб ўтган XVIII жаҳон чемпионатида иштирок этди.
Мазкур дунё биринчилигида жаҳоннинг 70 дан ортиқ давлатлари орасида терма жамоамиз аъзолари умумжамоа ҳисобида 5-ўринга кўтарилди ва мусобақанинг энг яхши жамоаси унвонини қўлга киритди.
Мусобақада Абдумалик Салимов олтин медал соҳиби бўлиш билан бирга, жаҳон чемпионатининг энг яхши спортчиси деб топилди. Шунингдек, Аюбхон Абдуллаев бронза медали билан тақдирланди.
Ёрлиқ