Финляндия парламенти намояндасининг 13 минг евролик саунаси фош этилди
(last modified Tue, 25 Dec 2018 08:45:30 GMT )
декабр 25, 2018 13:45 Asia/Tashkent
  • Финляндия парламенти намояндасининг 13 минг евролик саунаси фош этилди

Финляндия парламенти вакилларидан бири сохта ҳужжатлар асосида умумий бюжетдан ўзлаштирган 13 минг евро маблағини Хелсинки шаҳридаги икинчи уйида сауна қуришда сарфлаганликда айбланмоқда.

Евронюс ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Финляндиянинг  Finns миллатчи партиясидан бўлган парламент намояндасининг  иккинчи уйи Хелсинкида жойлашгани аниқланган. Хабарларга кўра, у сохта ҳужжатлар билан парламентни алдаб, иккинчи манзилида катта сауна қуриш учун 13 минг еврони сарфлаган.

Миллий тергов идорасининг баёниясида   парламент намояндаси Ваҳамаки томонидан ноқонуний равишда 13 минг евронинг ўзлаштирилгани тасдиқланган.

Бундан олдин Ваҳамаки ўзига қўйилган барча айбловларни рад этиб,  сауна қурмаганини таъкидлаганди.

Эндиликда ушбу дело  Финляндия прокурорлари томонидан кўриб чиқилмоқда.

Айтиш керакки 5,5 миллион аҳолига эга Финляндия мамлакатида 3 миллион сауна мавжуд. Аслида саунанинг келиб чиқиши ватани Финялндия  ҳисобланади ва унинг тарихи минг йил олдинга бориб тақалади.