Хитойда автобус пиёдалар устига ҳайдаб борди
декабр 25, 2018 19:18 Asia/Tashkent
Хитойда автобус пиёдалар устига ҳайдаб борилди. Беш киши ҳалок бўлди, 21 нафар инсон жароҳатланди
Хитойнинг Лунян шаҳрида эркак киши автобусни олиб қочди ва уни пиёдалар устига ҳайдаб борди. Бу ҳақда Исна агентлиги маҳаллий расмийларга таянган ҳолда хабар қилмоқда.
Натижада камида 5 киши ҳалок бўлди, яна 21 инсон тан жароҳати олган. Хитойнинг телекомпанияси маълумотига кўра, ҳалок бўлганлардан бири полициячи бўлган.
Хитойнинг инглиз тилида чиқувчи Глобал Таймз газетаси ёзишича, жиноятчи пичоқ билан қуролланган бўлган. Нашр маълумотларига кўра, у қўлга олинди. Қўлга олиш жараёни тасвирланган видео твиттерда эълон қилинди.
Ёрлиқ