Киев армияси Донецкка қарши кимиёвий ҳужум уюштирмоқчи
Украина шарқидаги мухолифат гуруҳи Киев армияси минтақага кимиёвий ҳужум қилишга тайёргарлик кўрмоқда, деб эълон қилди.
Спутник ахборот сайтининг хабар қилишича, Донецк минтақасидаги амалиётлар қўмондони ва мудофаа масалалари бўйича нотиғи аниқ маълумотлар асосида кимёвий моддалар ортилган Киев армиясининг поезди ўз назорати остидаги минтақаларга кирган, деб эълон қилди.
Донецк минтақасининг мудофаа масалалари бўйича наттоғи Басорин шунингдек, Украина давлат ҳарбийлари поездларга ортилган бочкаларни туширишлари аниқланган, деб таъкидлади.
Украина давлати мухолифат кучларининг ушбу масъули шунингдек, Киев армияси кимёвий ҳужум қилмоқчи бўлган минтақада 70 минг аҳоли яшаётганини мълум қилди.
Ушбу амалиётларда Украина армияси АҚШ ва бошқа айрим Ғарб давлатлари томонидан ҳимоя этилмоқда деб қўшимча қилди Басорин.