Толибон АҚШни Совет иттифоқининг мағлубиятидан дарс олиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди
(last modified Thu, 27 Dec 2018 11:37:44 GMT )
декабр 27, 2018 16:37 Asia/Tashkent
  • Толибон АҚШни Совет иттифоқининг мағлубиятидан дарс олиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди
    Толибон АҚШни Совет иттифоқининг мағлубиятидан дарс олиши кераклиги ҳақида огоҳлантирди

Совет иттифоқи қуролли кучларининг охирги бўлинмаси 1989 йил 15 февралда Афғонистондан чиқиб кетган эди. Толибон гуруҳи АҚШни Афғонистонда ҳарбий ҳаракатлари учун огоҳлантирди.

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Толибон гуруҳи пайшанба куни собиқ Совет иттифоқи-СССРнинг Афғонистонга ҳужум қилганига 39 йиллиги муносабати билан баёнот бериб, Америкага қарата шундай маълум қилдики, совет иттифоқининг ушбу ҳужуми Америка учун дарс бўлиши керак. Оқ уй собиқ Совет иттифоқининг ушбу мағлубиятидан ибрат олиб, хулоса чиқариши керак. 

Шундан келиб чиқиб, Америка Афғонистондан ўз ҳарбийларини чиқариши керак. 

АҚШ ва НАТО ҳарбий қўмондони генерал Скотт Миллер ҳам АҚШнинг Афғонистонда ҳарбий мағлуб бўлишини эътироф этди. Унга кўра, Америка ҳарбийлари Афғонистонда ғалаба қозониши учун ҳеч қандай имконият йўқ.

Собиқ совет иттифоқи армияси 1979 йилнинг 24-декабр ойида Афғонистонга ҳужум қилишган эди. Совет иттифоқи қуролли кучларининг охирги бўлинмаси 1989 йил 15 февралда Афғонистондан чиқиб кетган эди. 

Ёрлиқ