Эрдўғон Сурия шимоли бўйича позициясидан қайтди
Туркия президентига кўра, Курд гуруҳлари Манбиждан ва Сурия шимолидаги Фрот шарқидан чиқиб кетишса, Анқара ҳам Сурияда ҳеч қандай амалиёт ўтказмайди.
Туркия президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон Курд гуруҳлари Манбиждан ва Сурия шимолидаги Фрот шарқидан чиқиб кетишса, Анқара ҳам Сурияда ҳеч қандай амалиёт ўтказмайди деб маълум қилди.
Сурия қуролли кучлари мамлакат шимолидаги, Туркия билан чегаралардан 25 километр масофадаги Манбиж шаҳрига киришди.
Бундан аввалроқ суриялик курдларнинг «Халқ мудофааси кучлари» отряди Туркия босқини хавфи остида қолган ҳудудларни Сурия армияси эгаллашини таклиф қилган ҳолда баёнот берганди.
Туркия шу ҳафтада танклари ва зирҳли техникаларини Сурия чегараси яқинига келтирганди. Анқарадагилар Фрот дарёси ғарбидаги «террорчиларни йўқ қилиш учун имкон қадар тезроқ ҳарбий амалиёт бошлаш» ниятида экани айтилганди. Туркия томони Сурия шимолидаги курдларнинг «Халқ мудофааси кучлари» отрядини ҳам, «Демократик иттифоқ» партиясини ҳам жангарилар сифатида таснифлайди.