АҚШ демократларининг Трампга қарши янги ҳаракатлари
Хабарларга кўра, АҚШ демократлари мамлакат президентининг солиқ ва тижорат масалаларидаги собиқ фаолиятлари борасида янги ўрганишларни бошлашга ҳаракат қилишмоқда.
Индепендент хабарига кўра, АҚШ демократлари янги 2019 -йилнинг бошланиши ҳамда намояндалар мажлисида аксарият ўринларни эгаллаши билан янги ҳуқуқий маслаҳатчилар ёрдами орқали АҚШ президенти Дональд Трапмнинг тижорат ва солиқ соҳаларидаги олдинги фаолиятлари хусусида янги ўрганишлар ва текширувларни бошлашни назарда тутишган.
Мазкур хабарларга асосан яқинда АҚШ намояндалар мажлисининг суд қўмитаси жиноят кодекси ва конституция заминасидаги тажрибали ҳуқуқшунос маслаҳачиларни ишга олиш учун янги иш жойлар рўйхатини маълум қилди.
Индепендентга кўра, демократларнинг бундай ҳатти- ҳаракатлари мазкур қўмитага янги шахсияларнинг иш бошлаши ҳамда Трамп фаолиятлари хусусида янги текширувлар олиб боришлари учун йўл очиб беради.