Италия халқи Арабистонга қурол -яроқ экпорт этилишига қарши чиқишмоқда
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41754-Италия_халқи_Арабистонга_қурол_яроқ_экпорт_этилишига_қарши_чиқишмоқда
Италия халқи Рим давлати томонидан Саудия Арабистонига қурол- яроқ ва ҳарбий техникалар экспорт этилишига қарши эътироз билдиришмоқда.
(last modified 2018-12-31T16:05:05+00:00 )
декабр 31, 2018 21:05 Asia/Tashkent
  • Италия халқи Арабистонга қурол -яроқ экпорт  этилишига  қарши чиқишмоқда

Италия халқи Рим давлати томонидан Саудия Арабистонига қурол- яроқ ва ҳарбий техникалар экспорт этилишига қарши эътироз билдиришмоқда.

Эрон телерадиокомпаниясининг хабар қилишича, бугун Италия жанубидаги Сардиния оролининг 2 мингдан ортиқ аҳолиси бу оролдаги бомба ишлаб чиқариш корхонаси олдида митинг ўтказиб, корхонада ишлаб чиқариладиган бомбаларни Саудия Арабистонига сотишни тўхтатилишини талаб этишмоқда.

Митинг иштирокчилари шунингдек   Ол Сауд режими томонидан Яманнинг бегуноҳ халқини оммавий қирғин этилишини кўриб туриб сукут сақлаётган Италия  ОАВини танқид қилишди

Италиянинг айрим сиёсатчилари олдинроқ ҳам Рим давлатини Арабистонга қурол- яроқ сотишни мамлакат конституциясига зид эканлиги тўғрисида огоҳлантиришганди.