Могерини: ядровий келишувни сақлаш Эрон билан савдо- иқтисодий ҳамкорликларнинг шартидир
(last modified Tue, 01 Jan 2019 15:03:04 GMT )
Январ 01, 2019 20:03 Asia/Tashkent
  • Могерини:  ядровий келишувни сақлаш Эрон билан савдо- иқтисодий ҳамкорликларнинг шартидир

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули ядровий келишувни ижро этиш жараёнини давом эттириш учун Эрон билан қонун доирасидаги тижоратни йўлга қўйиш пайида бўлган компаниялар учун муаммолар бўлмаслигига кафолат бериш зарурлигини айтди.

"Лая Минет" интернет сайтининг хабар қилишича, Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини   янги милодий 2019 йилнинг бошланишида Европа Иттифоқи Эрон давлати МАГАТЕнинг  14 ҳисоботида таъкидланишича  мукаммал равишда ижро этиб келган ядровий келишувни сақлаб қолиши учун халқаро ҳамжамият аъзолари билан ҳамкорлик қилади,  деб қўшимча қилди.

Могерени ядровий келишувни сақлаш ва ижро этиш ҳамда Эрон билан компанияларнинг қонун доирасидаги савдо иқтисодий ҳамкорликларини давом эттиришини таъкидлаб,  Эрон билан тижорат соҳасидаги  ҳамкорликларга кўмаклашадиган ҳамда  ишончли лойиҳалар амалга оширилиши зарур деб изоҳлади.

Могерини шунингдек  АҚШга бошқа мамлакатлар билан  қонун доирасида иқтисодий  ҳамкорликларимизни  йўлга қўйишимиз  борасида қарор  чиқаришига ижозат бермаймиз,  деб қўшимча қилди.

 

Ёрлиқ