Муҳожирлар Европа Иттифоқи ҳудудига матраслар ичида ўтишга ҳаракат қилишди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41801-Муҳожирлар_Европа_Иттифоқи_ҳудудига_матраслар_ичида_ўтишга_ҳаракат_қилишди_(видео)
Қўйидаги видеода муҳожирларнинг матрас ичида ўтишга ҳаракат қилишини томоша қилишингиз мумкин
(last modified 2019-01-02T06:59:14+00:00 )
Январ 02, 2019 11:45 Asia/Tashkent

Қўйидаги видеода муҳожирларнинг матрас ичида ўтишга ҳаракат қилишини томоша қилишингиз мумкин

Испания полицияси Европа Иттифоқи ҳудудига матраслар ичида яширинган ҳолда ўтишга ҳаракат қилган икки нафар африкалик ноқонуний муҳожирни қўлга олди. 

Испаниялик сенатор Жон Иньярриту твиттерда жойлаштирган видеода полициячилар автомобил устига ортилган матрасларни ерга эҳтиёткорлик билан тушираётганларини кўриш мумкин. Шундан кейин полициячилардан бири матрас қопламасини пичоқ билан қирқа бошлайди ва матрас ичида ётган муҳожирни аниқлайди. 

Муҳожирларнинг бу вақтдаги юз ифодаларига кўра, улар “айёр” режаларининг фош бўлганидан жуда ҳайратланишган.