Хитой Тайвандга қарши баёнот билан таҳдид қилди
(last modified Wed, 02 Jan 2019 09:01:50 GMT )
Январ 02, 2019 14:01 Asia/Tashkent
  • Хитой Тайвандга қарши баёнот билан таҳдид қилди
    Хитой Тайвандга қарши баёнот билан таҳдид қилди

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин Тайванни агар мустақиллик учун ҳаракат қилса ҳарбий вариант билан таҳдид қилди

Тасним ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, «Тайван мустақиллиги» ғояси тарихий жараёнга зид бўлиб, охир-оқибат боши берк кўчага олиб келади. Бу ҳақда Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин чоршанба куни Тайванлик юртдошларга мурожаатнинг 40 йиллигига бағишланган йиғилишда сўзлаган нутқида маълум қилди.

Цзиньпин сўзларига кўра, хитойликлар ўзаро бир бирлари билан жанг қилмайди, Хитойнинг тинч бирлашиши эса ҳам қитъа қисмдаги Хитой халқи, ҳам Тайвань бўғозининг нариги бетидаги ватандошлар манфаатига хизмат қилади. Биз Хитойнинг тинч бирлашиши учун кенг майдон яратишга тайёрмиз ва ҳеч қандай айирмачилик фаолиятига йўл қўймаймиз, - дея таъкидлаб ўтди ХХР раҳбари.

«Биз барчамиз бир оиламиз. Тайвань бўғозини кесиб ўтиш масалалари ички иш бўлиб, табиийки, ўзимиз ўртамиздаги музокаралар ва маслаҳатлашувлар орқали ҳал қилиниши керак», - дея қайд этиб ўтди ХХР раиси.

Ёрлиқ