Магнитогорскдаги фожиа қурбонлари сони 37 нафарга етди (видео)
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41851-Магнитогорскдаги_фожиа_қурбонлари_сони_37_нафарга_етди_(видео)
Фожиада қурбон бўлганлар сони 37 нафарга етди
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
Январ 03, 2019 13:27 Asia/Tashkent

Фожиада қурбон бўлганлар сони 37 нафарга етди

Бугун, 3 январь куни Магнитогорскдаги портлашдан 4 кун ўтиб, фожиада қурбон бўлганлар сони 37 нафарга етди, улардан олти нафари болалар. Ҳозирда тўрт кишининг тақдири номаълумлигича қолмоқда. Қутқарувчилар тўрт сменада куну тун вайроналарни очиш билан шуғулланяпти. Тергов қўмитаси маиший газнинг портлашини фожианинг асосий сабаби сифатида кўриб чиқяпати.