Тайван ҳукумати бошлиғи Хитой таҳдидидан кейин халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради
Январ 05, 2019 17:10 Asia/Tashkent
-
Тайван ҳукумати бошлиғи Хитой таҳдидидан кейин халқаро ҳамжамиятдан ёрдам сўради
Тайван ороли ҳукумати бошлиғи халқаро ҳамжамиятдан Хитой таҳдидларига қарши ҳимоя қилишларини сўради
Ирна ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Тсай Инг Вон Хитойнинг Тайванга қарши куч ишлатишга қаратилган таҳдидларига ишора қилиб шундай айтдики,
халқаро ҳамжамият ушбу мавзуга жиддий эътибор қаратишларига умидвормиз ва Тайван халқини қўллаб-қувватлашларини истаймиз.
Тайван ҳукумати бошлиғи Хитойдан Тайванни тўғри тушунишини талаб қилди. Негаки, таҳдид сингари кескин чоралар ҳеч қандай натижа бермайди.
Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзиньпин яқинда қилган чиқишида Тайван оролини назорат қилиш учун ҳарбий вариантларни қўллаш учун ҳаққи борлигини айтган эди.
Ёрлиқ