Конгресс намояндалари ва Оқ уй йиғилиши яна самарасиз якунланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41944-Конгресс_намояндалари_ва_Оқ_уй_йиғилиши_яна_самарасиз_якунланди
Федерал давлат фаолияти тўхтатилиши борасидаги АҚШ конгресси намояндалари ва Оқ уй вакиллари ўртасидаги кечаги йиғилиш ҳам натижасиз якунланди.
(last modified 2021-09-20T19:27:20+00:00 )
Январ 06, 2019 15:02 Asia/Tashkent
  • АҚШ
    АҚШ

Федерал давлат фаолияти тўхтатилиши борасидаги АҚШ конгресси намояндалари ва Оқ уй вакиллари ўртасидаги кечаги йиғилиш ҳам натижасиз якунланди.

Ал-Олам телеканалининг хабар қилишича, бугун АҚШ президенти Дональд Трамп икки томон ўртасида йиғилиш ўтказилгани, аммо натижасиз қолганини эълон қилди.

Жума куни Трамп АҚШ конгресси намояндалари билан учрашганида мухбирлар тўпламида Мексика билан чегара деворини қуриш бюджети таъминланмаса, мазкур масала ҳал этилмай қолади, деб таъкидлади.