Осиё Кубоги—2019. Австралия терма жамоаси Иорданияга ютқазиб қўйди
6 январь, якшанба куни футбол бўйича Осиё Кубоги мусобақасининг 1-тури доирасида бўлиб ўтиш белгиланган учта учрашувдан биттаси ниҳоясига етди
Осиё кубогининг амалдаги чемпиони Австралия терма жамоаси кутилмаганда Иорданияга мағлуб бўлди. Учрашув Иорданиянинг 1:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунланди.
Ўйиннинг 26-дақиқасида ҳисоб очилди. Анас Бани Яссин бурчакдан оширилган тўпга боши билан зарба бериб, гол урди. Шу тариқа ўйин ниҳоясига етди.
Шу тариқа амалдаги чемпион Австралия Осиё Кубоги—2019 мусобақасини мағлубият билан бошлади.
Гуруҳнинг иккинчи учрашуви эса Сурия ҳамда Фаластин терма жамоалари ўртасида кечади. Ўйин 21:00 да бошланиши белгиланган. Мазкур ўйинда ўзбекистонлик Равшан Эрматов бошчилигидаги ҳакамлар бригадаси ишлайди.
Осиё Кубоги—2019
6 январь, якшанба
«B» гуруҳи, 1-тур
Австралия—Иордания 0:1
Гол: 0:1 — 26 Ёсин.