Осиё Кубоги—2019: Ҳиндистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди
(last modified Sun, 06 Jan 2019 16:22:29 GMT )
Январ 06, 2019 21:22 Asia/Tashkent
  • Осиё Кубоги—2019: Ҳиндистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди
    Осиё Кубоги—2019: Ҳиндистон йирик ҳисобда ғалаба қозонди

2019 йилги Осиё Кубогида сенсациялар давом этади

A гуруҳи аутсайдери сифатида қаралган Ҳиндистон терма жамоаси биринчи турда Таиландни 4:1 ҳисобида мағлубиятга учратди.

Ўйиннинг 27-дақиқасида Ҳиндистон терма жамоаси етакчиси Сунил Чҳетри пенальтидан ҳисобни очди. Кўп ўтмай, 33-дақиқада таиландликлар сардори Терасил Дангда ҳисобни тенглаштирди. 

Иккинчи бўлим бошида Чҳетри дублни расмийлаштирди, кейинроқ Анирудҳ Тҳапа ва Жеже Лалпекҳлуа биттадан гол уриб, ҳисобни йирик кўринишга келтиришди.

Бу ғалабадан сўнг ҳиндистонликлар гуруҳда биринчи ўринни эгаллаб турибди. Биринчи турда дуранг ўйнаган БАА ва Баҳрайн иккинчи ва учинчи ўринларни бўлишиб турибди.

Осиё Кубоги

A гуруҳи, 1-тур 6 январь

Таиланд – Ҳиндистон 1:4

Ёрлиқ