Эртак деб ӯйламанг: Қароқчилар 6 денгизчини асир олди
Январ 07, 2019 10:24 Asia/Tashkent
Қароқчилар Россия, Украина ва Грузия денгизчилари бўлган кемадан 6 кишини асир олди
Қароқчилар Ғарбий Африкада жойлашган Бенин қирғоқлари яқинида юк кемасига ҳужум қилиб, экипаж аъзолари ва денгизчиларни талади, 6 кишини асир олди.
Россия “Интерфакс” ахборот агентлигининг 5 январда хабар қилишича, воқеа 2 январда содир бўлган ва Бенин ҳарбий-денгиз флоти россиялик дипломатларга шу куни бу ҳақда хабар берган.
Кемада жами 26 киши: 20 нафар рус, 4 нафар украин ва 2 нафар грузин денгизчиси бўлган.
Хабар қилинишича, асир олинганларнинг барчаси россияликлардир.