Эртак деб ӯйламанг: Қароқчилар 6 денгизчини асир олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i41977-Эртак_деб_ӯйламанг_Қароқчилар_6_денгизчини_асир_олди
 Қароқчилар Россия, Украина ва Грузия денгизчилари бўлган кемадан 6 кишини асир олди
(last modified 2019-04-08T08:41:39+00:00 )
Январ 07, 2019 10:24 Asia/Tashkent
  • Эртак деб ӯйламанг:  Қароқчилар 6 денгизчини асир олди

 Қароқчилар Россия, Украина ва Грузия денгизчилари бўлган кемадан 6 кишини асир олди

Қароқчилар Ғарбий Африкада жойлашган Бенин қирғоқлари яқинида юк кемасига ҳужум қилиб, экипаж аъзолари ва денгизчиларни талади, 6 кишини асир олди.

Россия “Интерфакс” ахборот агентлигининг 5 январда хабар қилишича, воқеа 2 январда содир бўлган ва Бенин ҳарбий-денгиз флоти россиялик дипломатларга шу куни бу ҳақда хабар берган.

Кемада жами 26 киши: 20 нафар рус, 4 нафар украин ва 2 нафар грузин денгизчиси бўлган.

Хабар қилинишича, асир олинганларнинг барчаси россияликлардир.