АҚШ ЦРУ-Марказий разведка бошқармасини аёллар қўлга олишди
НБС Ньюзнинг ахборот сайти якшанба куни Син Тия Рапнинг АҚШ Марказий разведка бошқармаси директорининг ўринбосари этиб тайинланганига ишора қилиб шундай ёздики, аёллар АҚШ Марказий разведка бошқармасининг юқори лавозимларини ўз зиммаларига олишди.
АҚШ Марказий разведка бошқармаси директори Жина Ҳаспел, Син Тия Рапни разведка маълумотларини таҳлил этиш бўйича ўринбосар этиб тайинлади. Шундай қилиб Тия Рап ЦРУнинг юқори мартабали расмийси бўлди.
НБС ахборот тармоғининг маълум қилишича, ушбу тайинлов билан Марказий разведка бошқармасининг асосий ва муҳим лавозимлари бўлмиш операциялар, ахборот таҳлил ва илмий йўналиш бўйича ишлар аёлларга топширилди.
Мазкур тармоқнинг хабарига кўра, АҚШ ЦРУда биринчи марта муҳим лавозимлар аёллар қўлига тақдим этилмоқда.