Афғонистон шарқида Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашувлар давом этияпти
(last modified Mon, 07 Jan 2019 13:54:55 GMT )
Январ 07, 2019 18:54 Asia/Tashkent
  • Афғонистон шарқида Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашувлар давом этияпти
    Афғонистон шарқида Толибон ва ИШИД террорчилик гуруҳи ўртасида тўқнашувлар давом этияпти

Тўрт кун олдин Кўнар вилоятининг Пич дараси туманида ИШИД террорчилик гуруҳи ва Толибон гуруҳи аъзолари ўртасида жанг бошланган ва айни пайтда ҳам ушбу тўқнашувлар давом этмоқда

Ава ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Кўнар вилояти кенгаши раисининг ўринбосари бугун душанба кунги чиқишида, тўрт кун олдин ушбу вилоятнинг Пич дараси туманида ИШИД террорчилик гуруҳи ва Толибон гуруҳи аъзолари ўртасида жанг бошлангани ва айни пайтда ҳам ушбу тўқнашувлар давом этаётгани ҳақида хабар берди. 

Шунингдек, Афғонистон электр ширкатининг маълум қилишича, давлат қуролли кучлари ва мухолифат ўртасидаги тўқнашувлар сабабли, Афғонистоннинг еттита вилоятида электр тармоғи узилган. 

Афғонистон электр ширкати ўз баёнотида хабар қилишича, Афғонистон шимолидаги Бағлон вилояти марказининг Пулихумридан 26 километрлик масофада Души туманига қаратилган электр узатиш линияси узиб қўйилган.

Ёрлиқ