Жанубий Корея Осиё Кубогини ғалаба билан бошлади
Январ 07, 2019 21:14 Asia/Tashkent
7 январь, душанба куни футбол бўйича Осиё Кубогининг 1-тури доирасида «C» гуруҳидаги иккинчи ўйин ҳам якунланди
С гуруҳида Жанубий Корея ва Филиппин терма жамоалари беллашди. Ўйин кореяликларнинг ташаббуси остида ўтган бўлса-да, уларнинг жуда қийин ғалабаси билан тугади. 67-дақиқада Уи-Жо томонидан урилган ягона гол баҳс тақдирини ҳал қилди.
Аввалроқ, гуруҳнинг яна бир ўйинида Хитой қийинчилик билан Қирғизистонни мағлуб этган эди.
Эндиликда гуруҳда Хитой биринчи, Жанубий Корея иккинчи ўринда жойлашган.
С гуруҳи,
1-тур 7 январь
Жанубий Корея – Филиппин 1:0
Гол: Уи-Жо (67)