Украина Россия устидан Европадаги инсон ҳуқуқлари судига шикоят қилди
Январ 08, 2019 14:55 Asia/Tashkent
Украина Адлия вазири ўринбосари Россия томонидан Украина фуқаролари ҳуқуқинингг бузилгани туфайли Киев давлати Москва устидан Европадаги инсон ҳуқуқлари судига шикоят қилди, деб эълон этди..
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Иван Лишина Фейсбукда тарқатган видеомурожаатида Украина давлати ўз шикоятида айрим далилларни ҳам келтирган, деб эълон қилди.
Украинада инсон ҳуқуқлари ҳомийси бўлган Лишина Киев ўз шикоятида ўтган йилнинг ноябрь ойида Россия давлати томонидан 24 нафар украиналик денгизчиларнинг қўлга олинганлигига ишора қилган, деб айтди.
У ўз мурожаатида Европадаги инсон ҳуқуқлари судини Россия томонидан ҳуқуқлари бузилган украиналик 24 денгизчи ҳуқуқини расман тан олишга чақирди.
Ёрлиқ