Хитойдаги мактабга ҳужум юз берди. 20 нафар ўқувчи жароҳатланди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42046-Хитойдаги_мактабга_ҳужум_юз_берди._20_нафар_ўқувчи_жароҳатланди
Пекиндаги бошланғич мактаблардан бирига номаълум шахс ҳужум қилди.
(last modified 2019-01-08T11:40:28+00:00 )
Январ 08, 2019 16:39 Asia/Tashkent
  • Хитойдаги мактабга ҳужум юз берди. 20 нафар ўқувчи жароҳатланди
    Хитойдаги мактабга ҳужум юз берди. 20 нафар ўқувчи жароҳатланди

Пекиндаги бошланғич мактаблардан бирига номаълум шахс ҳужум қилди.

Ҳужум натижасида 20 нафар бола яраланди, ўқувчилардан уч нафари анча оғир аҳволда қолмоқда. Бу ҳақда тасним агентлиги хабар берди. 

Гумонланувчи полиция ходимлари томонидан қўлга олинди, жароҳат олганлар касалхонага ётқизилди.

Номаълум шахс айнан нима билан қуроллангани ва бу ишни қилганига нима сабаб бўлгани ҳозирча хабар қилинмаяпти.

Айни дамда ушбу жиноятда гумон қилинаётган шахс ҳисбга олинган. Жароҳатланган ўқувчилар шифохонага жойлаштирилган. 

Жиноятчи қандай қуролдан фойдалангани ва ушбу жиноятнинг мотивлари ҳозирча хабар қилинмаган.