Нью-йорк таймс: Трамп сайлов компаниясининг раиси Москва билан алоқада бўлган
Нью-йорк таймс газетаси АҚШ президенлик сайловларида Трампнинг сайлов компанияси ва рус хавфсизлик хизмати ўртасидаги алоқалар тўғрисидаги янги маълумотларни фош этди.
ИРНА хабарига кўра, Нью-йорк таймс газетаси АҚШ президентлик сайловлари жараёнида Трапм компанияси ва Россия алоқалари тўғрисидаги янги маълумотларида Трамп компанияси раиси Пол Манфорт компанияга тегишли махфий маълумотларни русларга топширган, деб фош этди.
Мазкур хабарга биноан, Манфорт шунингдек Трамп сайлов компаниясига тегишли маълумотларни Россия хавфсизлик ташкилоти билан алоқада бўлган шахс воситачилиги орқали уларга тоширган.
Ўтган йилнинг ноябрида ҳам Трамп компанияси ва Россия ўртасидаги эҳтимолий алоқалар делосининг махсус терговчиси Роберт Мюллер ҳам Пол Манфортнинг руслар билан алоқалари хусусида ёлғон гапиргани ва эндиликда бу мавзуни ойдинлаштириш вақти келганини эълон қилганди.