Трамп ва Россия алоқалари хусусидаги янги терговлар бошланди
Нью-йорк -таймс газетаси АҚШнинг федерал полицияси томонидан АҚШ президентининг Россия билан махфий алоқалари хусусида янги тергов ва ўрганишларнинг бошлангани ҳақида маълум қилди.
ИРНА тарқатган хабарга кўра, Нью-йорк таймс газетаси, тарқатган ҳисоботида ФБР АҚШ президенти Дональд Трамп ва Россия ўртасидаги махфий алоқалар мавзусини кўриб чиқмоқда, деб эълон этди.
АҚШ президенти ва Москва давлати ўртасидаги махфий алоқалар хусусидаги ўрганишлар нозик ва жиддий масала бўлгани туфайли олдин бошланмаганди. Трамп томонидан ФБРнинг собиқ раиси Жеймс Комининг ўз лавозимидан бўшатилгани АҚШ президентининг фаолияти ва уни Россия билан алоқада бўлиши мумкинлигидан хавотирланишларни кўпайтирган.
Хабарга кўра, ҳозиргача Трамп ва Россия ўртасидаги алоқаларини исботлайдиган ҳеч қандай факт- далил ошкор қилинмаган ва ФБР масъуллари ҳам бу масала хусусида фикр билдиришмаган.