Афғонистонда Толибон гуруҳи саркардаси ўлдирилди
Афғонистон армияси қирувчи самолётларининг Фарёб вилоятининг Давлат обод туманидаги Толибон гуруҳи позициясига қарши олиб борган ҳаво ҳужумида Толибон гуруҳи саркардаси билан бирга яна ушбу гуруҳнинг олти нафар аъзоси ҳалок бўлган
Эрон телерадиокомпанияси ахборот агентлигининг хабарига кўра, Афғонистон армиясининг мамлакат шимолидаги қўмондонлик матбуот идорасининг маълум қилишича, Афғонистон армияси қирувчи самолётларининг Фарёб вилоятининг Давлат обод туманидаги Толибон гуруҳи позициясига қарши олиб борган ҳаво ҳужумида Толибон гуруҳи саркардаси Қори Сабғатуллоҳ билан бирга яна ушбу гуруҳнинг олти нафар аъзоси ҳалок бўлган.
Афғонистон мудофаа вазирлиги ҳам ўтган куни олиб борилган амалиётлар давомида 25 нафар террорчи ҳалок бўлганини хабар берди.