Трамп яна бир бор АҚШ демократларини айблади
(last modified Sun, 13 Jan 2019 14:11:24 GMT )
Январ 13, 2019 19:11 Asia/Tashkent
  • Трамп
    Трамп

АҚШ президенти яна бир бор мамлакат демократларини федерал давлат фаолияти тўхтатилганлигининг асосий сабабчиси дея эълон қилди.

Ҳил нашриясининг хабар қилишича, АҚШ президенти Дональд Трамп  федерал давлат фаолиятининг тўхтатилгани туфайли демократларни танқид қилар экан, демократлар  Мексика деворини қуриш учун таклиф этилган 5 миллиард долларлик бюджетни ажратишга розилик бериши билан федерал давлат фаолиятини қайта очишлари мумкин деб қўшимча қилди.

Дональд Трамп шунингдек  демократлар Мексика чегарасида девор қуриш учун  таклиф этилган бюджетнинг ажратилишига рози бўлмагунича давлат фаолияти илгаригидек тўхтатилган ҳолда қолади,  деб аниқлик киритди. Аммо АҚШ намояндалар мажлиси раиси Ненси Пелоси бу вазиятнинг илгаригидек қолиши мумкин эмаслигини таъкидлаган

Трамп президентлик сайловлари жараёнида  АҚШ ҳудудларига ноқонуний мигрантлар  кириб келишини нг олдини олиш учун Мексика билан чегарада девор қуришни режалаштириб, давлатни ушбу деворни қуриш  харажатларини тўлашга мажбур этишга ваъда берганди.

Ушбу муаммолар ортидан АҚШ давлатининг фаолияти  ўтган йилнинг 22 декабридан бери  тўхтатилган.