Россия: Варшава конференцияси АҚШ учун ҳеч қандай натижа бермайди
Россиянинг Марказий Осиё ва Ўрта Шарқ тадқиқот маркази директори Варшава конференцияси Американинг Ўрта шарқдаги сиёсатларини ва мақсадларини рўёбга чиқаришда ёрдам қила олмайди ва натижасиз тугайди
Россиянинг Марказий Осиё ва Ўрта Шарқ тадқиқот маркази директори Симон Багдасаров сешанба куни Ирна ахборот агентлиги билан қилган суҳбатида АҚШнинг Ўрта шарқ минтақасидаги сиёсатларини муваффақиятсиз деб атаб шундай айтдики, Варшава конференцияси Американинг Ўрта шарқдаги сиёсатларини ва мақсадларини рўёбга чиқаришда ёрдам қила олмайди ва натижасиз тугайди.
Багдасаровнинг қўшимча қилишича, АҚШнинг террорчи гуруҳларни қўллаб-қувватлаши ва уларни ҳимоя қилиши хусусан ИШИД террорчилик гуруҳини ҳимоя қилиши АҚШнинг Ўрта шарқ минтақасида нотинчликлар ва тартибсизликлар келтириб чиқаришга қаратилган сиёсатларидан ҳисобланади.
АҚШ Ироқни ишғол этиш учун бир минг миллард доллардан кўпроқ маблағ сарфлади. Аммо, АҚШнинг сиёсатлари ҳеч қандай натижа бермади. Бунинг аксида эса, Эрон минтақада жумладан Ироқда АҚШга нисбатан анча яхшироқ мавқега эга бўлди.