Трампнинг истеъфосига доир мавзу янада жиддий тус олди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42352-Трампнинг_истеъфосига_доир_мавзу_янада_жиддий_тус_олди
Америка федерал полициясининг текширув-тергов ишлари оммага ошкор этилганини эътиборга олинса, Трампнинг истеъфо бериши ёки четлаштирилишга доир мавзу анча долзарб бўлди
(last modified 2019-02-27T08:14:16+00:00 )
Январ 16, 2019 13:33 Asia/Tashkent
  • Трампнинг истеъфосига доир мавзу янада жиддий тус олди
    Трампнинг истеъфосига доир мавзу янада жиддий тус олди

Америка федерал полициясининг текширув-тергов ишлари оммага ошкор этилганини эътиборга олинса, Трампнинг истеъфо бериши ёки четлаштирилишга доир мавзу анча долзарб бўлди

АҚШ конгресси Ҳейл нашриётининг ёзишича, АҚШ федерал полициясининг текширув-тергов ишлари оммага ошкор этилганини эътиборга олинса, АҚШ президенти Доналд Трампнинг истеъфо бериши ёки четлаштирилишга доир мавзу анча долзарб бўлди.   

ФТБнинг маъмурият ва Москва алоқаларига доир суриштируви туфайли янада кучаймоқда.

Дональд Трамп 2017 йилнинг январида АҚШ президенти лавозимига киришганди. У ўз сайловолди кампанияси вақтида бир неча марта Россия билан муносабатларни яхшилашни ваъда қилган. Ўшанда кўпчилик уни Путин билан тил бириктиришда айблаганди.

Трамп АҚШ президентлиги учун сайловларда ғалаба қозонгач, унинг сайловолди штаби Россия билан алоқалар ўрнатгани бўйича текширувлар бошланди. Бундан ташқари, Америка махсус хизматлари Россияни сайлов жараёнига аралашишда айблади.