Британия парламенти Brexit бўйича келишувга қарши чиқди
(last modified Wed, 16 Jan 2019 09:22:19 GMT )
Январ 16, 2019 14:22 Asia/Tashkent
  • Британия парламенти Brexit бўйича келишувга қарши чиқди
    Британия парламенти Brexit бўйича келишувга қарши чиқди

Британия парламенти қуйи палатаси Лондон ва Европа Иттифоқи томонидан Брексит бўйича тайёрланган келишувга қарши овоз берди

Парс Тудей агентлигининг хабарига кўра, келишув учун 202 депутат овоз берган, 432 депутат эса қарши бўлган. 

Келишувдан ташқари овоз беришга Британия ва Европа Иттифоқининг келгусидаги муносабатлари ҳақидаги ҳужжат қўйилганди.

Британия ОАВнинг таъкидлашича, бундай вазият Британия Европа Иттифоқидан келишув тузмасдан чиқишини ёки қайта референдум ўтказиши, ёхуд Европа Иттифоқи билан музокараларга қайтишини англатади. Шунингдек, навбатдан ташқари умумий сайловлар бўлиб ўтиши мумкин. 

Аксарият депутатлар аввалроқ Мэйнинг Евроиттифоқ раҳбарияти билан эришган келишувларини танқид қилган. Танқиднинг асосий мавзуси бўлган нуқта бу Шимолий Инрландия ва Ирландия ўртасидаги чегараларнинг 1998 йилдаги каби шаффоф бўлиб қолишидир. Депутатлар бунинг натижасида Лондон Шимолий Ирландия устидан назоратни йўқотиши мумкин.

Мэй ўз битимини парламент орқали бир неча кундан кейин яна ўтказишга уриниши мумкин. Бу вақт ичида Мэй Европа Иттифоқидан ён босишлар олиши мумкин.