Ҳикматёр Афғонистон президентлик сайловига ўз номзодлигини қўйди
(last modified Sat, 19 Jan 2019 14:17:30 GMT )
Январ 19, 2019 19:17 Asia/Tashkent
  • Ҳикматёр Афғонистон президентлик сайловига ўз номзодлигини қўйди

Афғонистон исломий партияси раҳбари мамлакат президентлик сайловига номзодлигини қўйиш учун мустақил сайлов комиссияси маҳаллига келгани айтилади.

Бугун Гулбиддин Ҳикматёр  ўз муовинлари билан бирга  Афғонистон президентлик сайловига ўз номзодлигини қўйиш мақсадида мустақил сайлов комиссияси маҳаллига келган.

Афғонистон президенти Муҳаммад Ашраф Ғани ва  давлатнинг ижроий раиси Абдуллоҳ Абдуллоҳ ҳам  сайловга  ўз номзодлигини қўйиш учун мурожаат қилишлари кутилмоқда.

Ҳикматёр номини рўйхатга олиниши билан Афғонистон президентлик сайловига ўз номзодлигини қўйган шахслар сони 9 нафарга етди.

Афғонистннинг мустақил сайлов комиссияси эълонига кўра,  номзодлари эртага 20 январгача қадар,  июль ойининг 20 куни ўтказилиши кутилаётган  президентлик сайловларга  ўз номзодлигини қўйишлари мумкин.