Мексикада нефт трубаси портлаши натижасида 73 киши қурбон бўлди
Мексиканинг марказида жойлашган Айдалго вилоятида нефт трубасининг портлаши натижасида 73 нафар ҳалок бўли, 76 нафар эса тан жараоҳатлари олишди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, жума куни ёнилғини ўғирлаш ниятида бўлган ўғрилар нефт магистрал линиясини тешиш учун пармалаётган пайтда, нефт қувур линияси портлаб кетди.
Мексика президенти Андрес Мануэл Лопез Обрадор шанба куни ёнилғи ўғриларига қарши жиддий муносибат билдирди ва давлатнинг барча органларидан қурбон бўлганларга кўмак беришни сўради.
Эрон ташқи ишлар вазирлигининг матбуот котиби шанба куни ўнлаб одамларнинг ҳалок бўлиши ва тан жароҳатлари олишларига сабаб бўлган газ трубасининг портлаб кетгани учун афсўсланиш изҳор этиш зимнида, қурбон бўлганларнинг оила аъзолари, Мексика халқи ва давлатига ҳамдардлик билдирди.