Қрим соҳиллари яқинида икки кема тўқнашиб, ёниб кетди (видео)
Қора денгизининг Қрим соҳиллари яқинида газ ташувчи икки кеманинг тўқнашиб, ёниб кетгани натижасида 14 киши ҳалок бўлишди ва 5 нафар эса бедарак йўқолишди
Франция ахборот агентлигининг Москвадан берган хабарига кўра, Россия денгиз транспорт ташкилоти душанба куни Танзания байроғи остида Қрим соҳилларидан ўтаётган газ ташувчи иккита кеманинг тўқнашиб, ёниб кетган жойида 11-та жасад топилди,-деб эълон қилди.
Хабарда келтирилишича, кемадаги экипаж Туркия ва Ҳиндистон фуқаролари эдилар.
Айрим ахборот воситалари ҳам 12 нафар денгизчини нажот берганлари ҳақида хабар тарқатишган бўлсада, аммо 5 нафар денгизчининг тақдири ҳақида ҳалигача бирон бир маълумот берилгани йўқ.
Бу фожеа газ ташувчи икки кеманинг бирбирига тўқнашиб кетиши натижасида юз берди.
Бу ҳодиса душанба куни Россия ва Украина ўртасида кескин масалалардан бирига айланган Қрим соҳиллари яқинидаги Керч бўғозида юз берди.