Россия Варшава конфренциясида қатнашмаслигини расман эълон қилди
Россия ташқи ишлар вазирлиги Польша пойтахти Варшава шаҳрида ўтказиладиган Эронга қарши конфренциясида Москва иштирок этмайди,-деб эълон қилди.
Ирна ахборот агентлигининг тарқатган хабарига кўра, Россия ташқи ишлар вазирлиги сешанба куни бир баённома нашр этиб, унда Варшава шаҳрида ўтказидаган конфренциядан мақсад бу Баржом ядровий келишувга зарба етказишдан иборат. Ҳолбуки, бу келишув БМТ хавфсизлик кенгаши томонидан тасдиқланган келишувдир ва Эрон, Россия, Хитой ва Европа Иттифоқи учлиги бу келишувни сақлаб қолиш тарафдорларидирлар,-деб таъкидлади.
Россия ташқи ишлар вазирлиги бу баённомада, Эронга қарши ўтказиладиган ушбу йиғилишга Москва қатнашмаслигини таъкидлаш зимнида, Варшава йиғилишини ўтказишдан бошқа мақсад бу Ўрта Шарқда тинчлик ва барқарорликни таъминлаш учун дунё жамоатчилигининг сайъ-ҳаракатларини йўққа чиқаришдан иборат,-деб қўшимча қилди.
Россия ташқи ишлар вазирлигининг нашр этган ушбу баённомасида, бу конфренцияда Ўрта Шарқнинг муҳим масалалари, жумладан Фаластин масаласига ишора этилгани йўқ, -деб келтирилади.