Туркия Россия билан алоқаларини кенгайтиради
(last modified Thu, 24 Jan 2019 08:20:44 GMT )
Январ 24, 2019 13:20 Asia/Tashkent
  • Туркия Россия билан алоқаларини кенгайтиради

Туркия президенти Ражаб Тайиб Эрдуғон Россия президенти билан ўтказилган матбуот конфренциясида икки томонлама ҳамкорликларни кенгайтириш ҳақида хабар берди.

Эрон телерадиокампанияси ахборот агентлигининг пайшанба куни тарқатган хабарига кўра, Ражаб Тайиб Эрдуғон Владимир Путин билан Москвада ўтказилган муштарак матбуот конфренциясида, икки мамлакат ўртасидаги савдо-сотиқ ҳажми 26 миллиард долларга етганига ишора этиб, барча соҳаларда икки мамлакат ўртасидаги ҳамкорликлар мувафаққият билан давом этмоқда ва Анкара давлати алоқаларни кенгайтиришни истиқбол этади,-деб айтди. 

Ражаб Тайиб Эрдуғон шунингдек Сурия ўзгаришлари заминида олиб борилаётган муштарак ҳамкорликлар ҳақида тўхталиб, Владимир Путин  ва Эрон президенти Ҳасан Руҳоний ҳузури билан Россияда ўтказилган уч томонлама йиғилишлар давом этади ва келаси ойда ҳам Россияда йиғилиш ўтказилади,-деб қўшимча қилди.

Шунингдек Туркия президенти дўст мамлакатлар билан муштарак сайъ-ҳаракатлар доирасида, Сурия ишлари масаласида жиддий ва тезкор ҳаракат амалга оширилиши кераклигини таъкидлаш зимнида, қисқа бир муддат ичида Суриянинг асосий қонуни бўйича комитет ташкил этилиши лозим,-деб таъкидлади.  

    

Ёрлиқ