НАТО Россияни ракета тўғрисидаги битимни бузишда айблади
НАТО-Шимолий атлантика шартномаси ташкилоти бош котиби Йенс Столтенбург жума куни Брюсселда НАТО ва Россия намояндалари ўртасида ўтказилган йиғилишда ушбу мамлакатнинг ракеталари мавзуси бўйича бир қарорга келмаганлигини маълум қилди
Ройтерз ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, НАТО-Шимолий атлантика шартномаси ташкилоти бош котиби Йенс Столтенбург жума куни Брюсселда НАТО ва Россия намояндалари ўртасида ўтказилган йиғилишда ушбу мамлакатнинг ракеталари мавзуси бўйича бир қарорга келмаганлигини маълум қилди.
Столтенбург асосий масала бўлмиш Европада жойлаштирилган ракеталарга ишора қилиб шундай айтдики, Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битим риоя қилинмас экан, ушбу келишув ҳеч қандай аҳамиятга эга эмас.
АҚШ давлати 2018 йилнинг охирларида Россияни Ўрта ва кичик масофадаги ракеталар тўғрисидаги битимни бузишда айблаб, агар Россия ва Хитой янги шартнома тузишга рози бўлмаса, Вашингтон ушбу келишувдан бир томонлама чиқиб кетади деб эълон қилган эди.