Даҳшат! Туалетда аёлни илон чақди
Австралиялик аёлни илон чаққанида у туалетда ўтирган жойидан "сакраб тушган", дейди илонлар билан ишлайдиган мутахасис.
59 ёшли Ҳелен Ричардс Брисбандаги қариндошининг уйида, ярим тунда илон ҳужумига учраган.
Заҳарсиз, аммо бир ярим метрли бўғма илон туалетда ётган бўлган.
Илонлар билан ишлайдиган Жасмин Зеленига кўра, иссиқ ҳавода илонлар одатда салқин жойларда жон сақлашади.
Туалетдаги сув салқинлиги илонни ўзига жалб қилган бўлиши мумкин.
Ричардс хоним "ўрнимдан сакраб тушдим, ҳали иштонимни кўтариб улгурмагандим. Бир қараганда туалетда худди тошбақа ётгандай эди", деб айтган у
Зелени хоним Ҳелен Ричардснинг ярасини даволар экан, бу каби "гилам илонлар" одатда безарар бўлишини айтган.
"Афсуски, Ричардс хоним туалетга ўтириши билан илоннинг қочиш йўлини тўсиб қўйган ва у қўрққанидан ҳужум қилган", деб айтган Зелени хоним Би-би-сига.
"Мен етиб келганимда ҳаммаси жойига тушган...Илон туалетда қамалиб қолганди", дейди у.
Австралиянинг жанубий соҳилларида бу каби илонлар кўп учрайди. Улар заҳарсиз, аммо илон чақишига қарши махсус ваксиналар тавсия қилинади.
Австралияда шу кунлар мисли кўрилмаган даражада иссиқ ҳаво ҳукмрон.
Ёввойи ҳайвонлар ҳам бу иссиқдан азоб чекишмоқда.
Отлар, кўршапалак ва балиқларнинг "оммавий" ўлиши ҳақида хабарлар бор