НАТО бош котиби: Афғонистонда яна қоламиз
(last modified Sun, 27 Jan 2019 06:59:05 GMT )
Январ 27, 2019 11:59 Asia/Tashkent
  • НАТО бош котиби: Афғонистонда яна қоламиз
    НАТО бош котиби: Афғонистонда яна қоламиз

НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шанба кунги чиқишида, НАТО ҳарбий кучларининг Афғонистонда халқаро террорчи гуруҳлар ячейкалари ва тармоқларининг фаолиятини олдини олиш учун ушбу мамлакатда яна қолишларини маълум қилди

Афғонистон Хома Перс ахборот сайти тарқатган хабарга кўра, НАТО бош котиби Йенс Столтенберг шанба кунги чиқишида, НАТО ҳарбий кучларининг Афғонистонда халқаро террорчи гуруҳлар ячейкалари ва тармоқларининг фаолиятини олдини олиш учун ушбу мамлакатда яна қолишлари кераклигини айтди. 

АҚШ бошчлигидаги НАТО қўшинлари Афғонистонга 2001 йилда киришганидан ҳозирги кунга қадар ушбу мамлакатда нотинчликлар ва қашшоқлик кўлами янада авж олди ва кенгайди.

Америка қўшма штатлари НАТОга раҳбар сифатида ушбу кескин вазиятдан чиқиб кетиш учун Толибон гуруҳи билан сулҳ тузишга ҳаракат қилмоқда.  

Ёрлиқ