Венесуэла армияси Николас Мадурони ҳимоя қилиб парад ўтказди
(last modified Mon, 28 Jan 2019 07:25:38 GMT )
Январ 28, 2019 12:25 Asia/Tashkent
  • Венесуэла армияси Николас Мадурони ҳимоя қилиб парад ўтказди
    Венесуэла армияси Николас Мадурони ҳимоя қилиб парад ўтказди

Венесуэла армияси ҳарбий парад ўтказиб Венесуэла президентини қўллаб қувватлашини билдирди. Венесуэла президенти Николас Мадуро якшанба куни мамлакатдаги ҳарбий парадда чиқиш қилди

Ройтерз агентлигининг хабар қилишича, Венесуэла президенти Николас Мадуро якшанба куни мамлакатдаги ҳарбий парадда чиқиш қилди. Унинг ёнида мудофаа вазири ҳам бор эди. Николас Мадуро ушбу маросимдаги чиқишида армия давлатни ҳимоя қилаётганини маълум қилди. 

Мадуро Каракасдаги маросимдаги чиқишида шундай айтдики, ҳеч ким заиф, кучсиз ва хоинни ҳурмат қилмайди. 

Николас Мадуронинг айтишича, ҳар куни ижтимоий тармоқлар орқали минглаб мактаблар Венесуэла аскарлари ва ҳарбийларига жўнатилади. Ушбу мактубларда ҳарбийларнинг мухолифатга қўшилишлари тарғиб қилинади. 

Венесуэла мухолифат раҳбари Гуайдо Мадурони четлатиш бўйича ҳарбийлар билан музокаралар олиб борилаётганини маълум қилган эди.