Жон Болтоннинг Венесуэла ҳақидаги ёзувлари жанжалга айланди
(last modified Tue, 29 Jan 2019 06:53:32 GMT )
Январ 29, 2019 11:53 Asia/Tashkent
  • Жон Болтоннинг Венесуэла ҳақидаги ёзувлари жанжалга айланди
    Жон Болтоннинг Венесуэла ҳақидаги ёзувлари жанжалга айланди

АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси ижтимоий тармоқларга жойланган суратларидан сўнг Венесуэлага қарши ҳарбий вариантлар эҳтимоли янада ошди

Ассошитейд пресс ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Америка ҳарбийларини Колумбияга ёки бир йўла Венесуэлага юборилиши эҳтимоли АҚШ президентининг миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчиси Жон Болтоннинг ижтимоий тармоқларга жойланган суратларидан сўнг пайдо бўлган.

У Оқ уйдаги Венесуэла бўйича брифингга сариқ рангдаги қоғозлар билан келган. Суратда қоғозларнинг устида бирорта ҳам ёзув йўқ, аммо аниқ-тиниқ қилиб «Колумбияга 5 минг нафар ҳарбий» ёзилганини кўриш мумкин.

Шу муносабат билан ижтимоий тармоқларда турли мунозаралар юзага келган, аксарият фойдаланувчилар бу тасодиф эмаслигини ёзган. Уларнинг фикрича, Болтон айрим сабабларга кўра журналистларга ушбу ёзувни суратга олиш учун имкон берган.

Оқ уй Америка ОАВларига ушбу масалани изоҳламаяпти. Бироқ АҚШ маъмурията Вашингтон Венесуэладаги кризисига ечим топишнинг барча имкониятларини кўриб чиқаётганлигини эслатган.

АҚШ Венесуэлага қарши янги санкциялар киритди. Жумладан, санкциялар давлат нефть-газ компаниясини қамраб олган.

Ёрлиқ