Россия ва Покистон Афғонистон бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этишни таъкидлашмоқда
(last modified Tue, 29 Jan 2019 12:55:41 GMT )
Январ 29, 2019 17:55 Asia/Tashkent
  • Россия ва Покистон Афғонистон бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал этишни таъкидлашмоқда

Покистон ТИВ раҳбари ва Россия пاезидентининг махсус элчиси Исломободда бўлиб ўтган учрашувида Афғонистон бўҳронини сиёсий йўл билан ҳал қилиш ва бу мамлактада тинчлик ва барқарорликни таъминлаш масаласини муҳокама қилишди.

ИРНА тарқатган хабарига кўра, бугун Россия президентининг махсус элчиси Замир Кабулов ва Покистон ТИВ раҳбари Шоҳ Маҳмуд Қурайший  Исломободдаги учрашувида Афғонистонда юз бераётган сўнгги ўзгаришлар хусусан бу мамлакатга тинчлик, барқарорлик в аосойишталикни қайтариш мавзулари юзадан фикр алмашдилар.

Қурайший бу учрашувда  минтақадаги тинчлик ва барқарорликнинг ягона йўли бўлган Афғонистонда тинчлик ва сулҳни ўрнатиш учун Исломобод давлатининг саъй ҳаракатларини маълум қилди.

Томонлар шунингдек  Халқаро ҳамжамият эътиборини йиллардан бери давом этаётган Афғонистондаги кескинликлар ва тўқнашувларни сиёсий йўл билан ҳал қилиш масаласига жалб этдилар.