Пётр Порошенко: Украина Россия билан сулҳ тузишга эҳтиёж сезмоқда
Украина президенти Пётр Порошенко ўзининг олдинги позициясидан қайтиб, Россия билан муносабатларни яхшилаш ва икки ўртада тинчлик бўлишини маълум қилди
Спутник ахборот агентлиги тарқатган хабарга кўра, Украина президенти Пётр Порошенко Россия билан муносабатларга тўхталиб, у билан совуқ бўлса ҳам тинчлик кераклигини таъкидлаб ўтган. Украина президентининг айтишича, мамлакат ҳудудий яхлитлигини тиклаш сиёсий-дипломатик йўл, жумладан санкциялар қўллаш билан давом эттирилади.
Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко навбатдаги президент сайловларида иштирок этишини эълон қилди.
Украина президенти сайловлари 31 март куни бўлиб ўтади. Украинанинг амалдаги президенти Пётр Порошенко навбатдаги президент сайловларида иштирок этишини эълон қилди.