Хитойнинг Покистондаги консулхонасига ҳужум қилганларнинг асосий омили қўлга олинди
(last modified Wed, 30 Jan 2019 09:25:29 GMT )
Январ 30, 2019 14:25 Asia/Tashkent
  • Хитойнинг Покистондаги консулхонасига ҳужум қилганларнинг асосий омили қўлга олинди
    Хитойнинг Покистондаги консулхонасига ҳужум қилганларнинг асосий омили қўлга олинди

Хитойнинг Покистоннинг Карачи шаҳридаги консуллик биносига ҳужум қилганларнинг асосий омили Покистон разведка ва хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Бирлашган араб амирлигида қўлга олинди

Geo TV телеканали тарқатган хабарга кўра, Хитойнинг Покистоннинг Карачи шаҳридаги консуллик биносига ҳужум қилганларнинг асосий омили Покистон разведка ва хавфсизлик хизмати томонидан олиб борилган тезкор-қидирув ишлари натижасида Бирлашган араб амирлигида қўлга олинди. 

Рашиджон Балуч номли мазкур террорчи Хитойнинг Покистоннинг Карачи шаҳридаги консулхонасига террорчилик ҳужумини амалга ошириши учун 80 минг доллар маблағ олган. 

У ўзи билан яна беш нафар террорчини жалб этиш ва улар орқали ҳужум режасини тузиш ишларини олиб борган. 

Хитойнинг Покистон Карачидаги консулхонаси 23 ноябр кунида террорчилар томонидан ўққа тутилди. Ушбу ҳужум натижасида икки нафар полиция ходими ва икки нафар ноҳарбий бўлган покистонлик ҳаётдан кўз юмган эди. 

Ёрлиқ