АҚШни INF шартномасидан чиқиши ортидан Россия хавфсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди
https://parstoday.ir/uz/news/world-i42956-АҚШни_inf_шартномасидан_чиқиши_ортидан_Россия_хавфсизлик_кенгаши_йиғилиш_ўтказди
АҚШ давлатини ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиқиши ортидан Россия президенти бошчилигида бу мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди.
(last modified 2019-02-02T09:11:42+00:00 )
феврал 02, 2019 13:54 Asia/Tashkent
  • АҚШни INF шартномасидан чиқиши ортидан Россия хавфсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди

АҚШ давлатини ўрта ва кичик масофаларга мўлжалланган ракеталарни йўқ қилиш ҳақидаги шартномадан чиқиши ортидан Россия президенти бошчилигида бу мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилиш ўтказди.

ИРНА ахборот агентлигининг хабар қилишича,  Россия давлат масъуллари Владимир Путин бошчилигида ўтказилган мамлакат хавфсизлик кенгаши йиғилишида АҚШ давлатини мазкур шартномадан чиқишига эътибор қаратиб, стратегия барқарорлиги ва  халқаро хавфсизлик хусусида маслаҳатлашдилар.

АҚШ президенти Дональд Трамп ҳам  Россия давлатини ўрта ва қисқа масофаларга мўлжалланган ракетлари битимидаги ўз мажбуриятларига амал қилмасликда айблаб, қурол- яроқларни назорат қилиш учун Россия билан музокара ўтказишга тайёр эканлигини маълум этди.

Европа Иттифоқи ташқи сиёсати масъули Федерико Могерини ҳам  АҚШ давлатини мазкур шартномадан чиқишига кўрсатган аксиламалида, Европа  буюк қудратлар қарамақаршилигининг маркази айланишини истамайди деб эълон этди.